Наманганда 5,6 млрд сўмлик дориларни яширин омборда сақлаган ака-укалар ушланди (видео)

3-саҳифа

−

image

Наманган вилоятининг Уйчи туманида 5,6 млрд сўмлик дори воситаларини яширин омборда сақлаган ака-укалар ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ДХХнинг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари Божхона ва Ички ишлар бошқармалари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказган.

Тадбир давомида фармацевтика маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи хусусий корхона раҳбари ва унинг ишчиси бўлган, 1983 ва 1986 йилларда туғилган ака-укалар нотурар бинoнинг ертўласида яширин омбор ташкил қилгани аниқланган. Омборни кўздан кечириш жараёнида хорижда ишлаб чиқарилган, умумий тахминий қиймати 5,6 млрд сўмни ташкил этувчи 412 турдаги жами 67 923 бирликдаги дори воситалари келгусида сотиш мақсадида сақланаётгани аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

Ҳозирда уларга нисбатан судга оид кимёвий ва товаршунослик экспертизалари тайинланиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган ва Андижон вилоятларида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ноқонуний муомалага киритиш билан шуғулланган шахслар ушланган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг