Наманганда 26 ёшли фуқаро дарёга чўкиб кетди

Жамият

image

Кеча, 15 сентябрь куни Наманган вилоятининг Поп туманида 26 ёшли фуқаро дарёга чўкиб кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, соат 15:30ларда Поп тумани “Уйғур” маҳалла фуқаролар йиғинида яшаган, 1995 йилда туғилган A.Д. исмли фуқаро эҳтиётсизлиги оқибати туманнинг “Мирзаорол” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Сирдарё дарёсига тушиб, чўкиб кетган. Бу тўғрисидаги маълумот вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасига 16:00 ларда хабар келиб тушган.

Зудлик билан воқеа жойига вилоят ФВБ Қутқарув отрядининг сувда қидирув-қутқарув гурухи ҳамда Поп туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ёнғин-қутқарув гурухи этиб бориб, дастлабки сув ости ва сув усти қидирув-қутқарув ишлари олиб борилган.

Ҳозирда ҳам Қутқарув отрядининг сувда қидирув-қутқарув гурухи ва Поп туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ёнғин-қутқарув гурухидан 20 нафар ҳамда кўнгиллилар томонидан жойига чиққан холда сув ости ва сув устида қидирув-қутқарув ишлари давом эттирилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Наманган дарё

Баҳолаганлар

125

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг