Ўзбекча чойхона. Нью-Йорк мэри нимада айбланмоқда?
Таҳлил
−
14 Февраль
8052АҚШ Адлия вазирлиги Нью-Йорк мэри Эрик Адамс устидан очилган коррупция иши бўйича терговни тугатишни буюрди. Бош прокурор ўринбосари Эмиль Бове Нью-Йорк жанубий округи прокурорларига хизмат ёзуви юбориб, улар мэрга қўйилган айбловларни бекор қилишлари кераклигини билдирган. Унинг сўзларига кўра, Адлия вазирлиги тергов олиб борган прокурорларнинг ҳалоллиги ва саъй-ҳаракатларини шубҳа остига қўймайди, шунингдек, уларнинг тақдим этган далилларини ҳам инкор этмайди. Бироқ тергов Нью-Йорк мэрининг ноқонуний иммиграция ва шаҳарда зўравонлик жиноятларига қарши курашишига тўсқинлик қилгани сабабли ёпилиши лозим деб топилган.
Эмиль Бове, шунингдек, Эрик Адамсга қарши айбловлар Нью-Йорк мэри учун бўладиган сайловлардан кейин қайта кўриб чиқилиши мумкинлигини билдирган. Ушбу сайловлар жорий йилнинг ноябрь ойида ўтказилади.
Айбловларни олиб ташлаш тўғрисидаги қарор ҳали прокурорлар томонидан расмий равишда тақдим этилиши ва ишни назорат қилувчи судья томонидан тасдиқланиши керак.
Ўзи аслида мэр нимада айбланаётганди? Нега биз ўзимизни ҳокимлар қолиб, ҳууув дунёнинг бир чеккасидаги шаҳар раҳбари ҳақида сўз очдик? Ўтган йилнинг сентябрь ойи охирларида Адамсга 5 та алоҳида жиноий иш қўзғатилган. QALAMPIR.UZ унинг жиноят иши бўйича шакллантирилган 57 саҳифадан иборат айблов хулосаси билан танишиб чиққан эди. Унда, жумладан, порахўрлик, чет элдан ноқонуний хайрия сўраш, фирибгарлик, чет эллик бой бизнесменлар ва турк ҳукумати амалдоридан ҳашаматли саёҳатлар ҳамда дабдабали совғаларни қабул қилиш сингари айбловлар ўрин олган. Айблов хулосасида Адамснинг Бруклин тумани раҳбари бўлган давридан то мэр бўлган давригача қарийб ўн йиллик коррупциявий бошқаруви ҳақида ҳам сўз боради. Энг қизиғи унга қўйилган айбловлар ҳужжатида айрим ўзбекистонликларнинг ҳам исми тилга олинган.
Батафсил тафсилотларни QALAMPIR.UZ'нинг YouTube саҳифасида томоша қилинг.
LiveБарчаси