Нью-Йорк мэри устидан бошланган тергов тугатилиши мумкин

Олам

image

АҚШ Адлия вазирлиги Нью-Йорк мэри Эрик Адамс устидан очилган коррупция иши бўйича терговни тугатишни буюрди. Бу ҳақда CBS хабар берди.

Қайд этилишича, Бош прокурор ўринбосари Эмиль Бове Нью-Йорк жанубий округи прокурорларига хизмат ёзуви юбориб, улар мэрга қўйилган айбловларни бекор қилишлари кераклигини билдирган. Унинг сўзларига кўра, Адлия вазирлиги тергов олиб борган прокурорларнинг ҳалоллиги ва саъй-ҳаракатларини шубҳа остига қўймайди, шунингдек, уларнинг тақдим этган далилларини ҳам инкор этмайди. Бироқ тергов Нью-Йорк мэрининг ноқонуний иммиграция ва шаҳарда зўравонлик жиноятларига қарши курашишига тўсқинлик қилгани сабабли ёпилиши лозим деб топилган. 

Нью-Йорк мэрига қўйилган айбловлар. Ўзбекистонлик тадбиркор бунга алоқадорми? north_east

Нью-Йорк мэрига қўйилган айбловлар. Ўзбекистонлик тадбиркор бунга алоқадорми?

Эмиль Бове, шунингдек, Эрик Адамсга қарши айбловлар Нью-Йорк мэри учун бўладиган сайловлардан кейин қайта кўриб чиқилиши мумкинлигини билдирган. Ушбу сайловлар жорий йил ноябрь ойида ўтказилади.

Маълумот учун, айбловларни олиб ташлаш тўғрисидаги қарор ҳали  прокурорлар томонидан расмий равишда тақдим этилиши ва ишни назорат қилувчи судья томонидан тасдиқланиши керак.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил сентябрь ойида Эрик Адамс пора олиш, пул ўтказмаларида фирибгарлик ва ноқонуний сайлов кампанияси маблағларини қабул қилишда айбланган эди. Унинг резиденциясида қидирув ишлари ўтказилган. Прокуратура маълумотларига кўра, у деярли 10 йил давомида ноқонуний моддий манфаатлар олган, жумладан, бадавлат хорижлик тадбиркорлар томонидан ҳам қўллаб-қувватланган. 2024 йил октябрь ойидаги сўровномаларга кўра, Нью-Йорк аҳолисининг 69 фоизи Эрик Адамснинг истеъфосини талаб қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

тергов Эрик Адамс Нью-Йорк мэри

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг