МЮнинг янги бош мураббийи Роналдуни майдонга туширадими?
Спорт
−
03 Декабрь 2021
3888“Манчестер Юнайтед”га янги бош мураббий этиб тайинланган Ральф Рангник “қизил иблислар” ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг имкониятларини юқори баҳолади.
“Мураббий ҳар доим жамоадаги футболчиларга мослашиши керак. Роналду? 36 ёшда бундай формадаги футболчиларни кўрмаганман. Лекин гап фақат Криштиануда эмас, барча футболчилар ва бутун жамоа муҳим. Очиғи, “Манчестер Юнайтед”да иқтидорли ва тажрибали футболчилар бор. Яқин орада жамоага мувозанат олиб киришга ҳаракат қиламан. МЮ ўртача ҳисобда ҳар бир ўйинда иккита гол ўтказиб юборади – бу жуда кўп. Биз мувозанатни топишимиз керак”, дейди Рангник BBC’га берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Рангник Москванинг “Локомотив” клубида спорт ва ривожланиш бўлими бошлиғи сифатида фаолият юритган. Жорий йилнинг ноябрь ойида манкунианликлар матбуот хизмати германиялик мутахассисни жорий мавсум охиригача бош мураббий вазифасини бажарувчи этиб тайинланганини малум қилган эди.
Маълумот учун, 63 ёшли мутахассис виза билан боғлиқ барча муаммоларни ҳал қилиб бўлган ва “Қизил иблислар”ни жорий йил 5 декабрь куни АПЛ доирасида бўлиб ўтадиган “Кристал Пэлас”га қарши ўйинга тайёрлаши мумкин.