Рангникда виза муаммолари пайдо бўлди

Спорт

image

Аввалроқ, Ральф Рангник мавсумнинг қолган қисмида “Манчестер Юнайтед” бош мураббийи сифатида фаолият брииши ҳақида хабар берган эдик.

ESPN нашри хабарига кўра, германиялик мутахассис виза олишда муаммоларга дуч келмоқда ва катта эҳтимол билан, у жорий йилнинг декабрь ойи ўрталаридагина жамоани бевосита бошқариши мумкин.

Рангник 2019 йилдан бери мураббийлик қилмагани, у автоматик тарзда Буюк Британияда ишлаш учун рухсат ололмагани боис, энди бу масала юзасидан Англия футбол ассоциацияси томонидан тайинланган мустақил комиссия текширувидан ўтади.

Гарчи ESPN маълумотларига кўра, бу ҳолатда виза олиш расмиятчилик бўлса-да, протседура вақти туфайли “Қизил иблислар”базасига етиб келмагунча жамоа ўйинида бош мураббий сифатида қатнаша олмаслиги эҳтимоли юқори.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Виза Англия Ман Юнайтед Рангник

Баҳолаганлар

30

Рейтинг

2.7

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг