Рангник МЮ бош мураббийи этиб тайинланди

Спорт

image

Бугун, 29 ноябрь куни “Манчестер Юнайтед” германиялик мутахассис Ральф Рангник билан шартнома имзолади. Бу ҳақда журналист-инсайдер Фабрицио Романо хабар берди. 

Қайд этилишича, шартнома мавсум якунига қадар имзоланган. Шундан сўнг, Рангник икки йил давомида “Манчестер Юнайтед”да маслаҳатчи лавозимида қолади. Мутахассис янги мураббийни тайинлаш, шартномани узайтириш бўйича қарорларни муҳокама қилади. Яқин орада “Манчестер Юнайтед” жамоа бош мураббийи лавозимини эгаллайдиган Рангникнинг трансферини расман эълон қилиши кутилмоқда.

Ҳозирда “Манчестер Юнайтед”ни собиқ футболчи Майкл Керрик бошқармоқда. У ва қолган мураббийлар клубда қолиб, Рангникнинг ёрдамчилари бўлиши кутилмоқда.

Рангник бунга қадар Москванинг “Локомотив” клуби спорт ва ривожланиш бўлими бошлиғи эди. Бироқ темирйўлчилар ҳали унинг кетишини расман эълон қилишмади.

Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Юнайтед”нинг аввалги бош мураббийи норвегиялик мутахассис Оле Гуннар Сульшер эди. У Англия Премьер лигасининг 12-турида “Уотфорд”га қарши ўйиндаги мағлубиятдан сўнг истеъфога чиқарилган эди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Сульшер АПЛ МЮ Керрик Рангник

Баҳолаганлар

51

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг