МЮ саросимада қолганга ўхшайди – Фердинанд

Спорт

image

“Манчестер Юнайтед” собиқ сардори Рио Фердинанд жамоа бош мураббийи Оле Гуннар Сульшер ҳақида фикр билдирди.

“Бу мавсумда Премьер лигада бирор ҳеч бир соврин учун кураша олмаймиз, деб ўйлайман. Ҳар ҳафта жамоамизни кузатаман. МЮнинг ўйинида ҳеч қандай фалсафа ёки шахсиятни кўрмаяпман. Жамоа саросимада қолганга ўхшайди. Оле бизни чемпион қила оладими, деган саволга мен ҳар доим бир оз шубҳа билан қараганман. У буни қила оладими ёки йўқми, ишончим комил эмас эди. Аммо Оле йиғган жамоанинг жорий мавсумдаги ўйинларини таҳлил қилиб, эстафетани “Манчестер Юнайтед”ни кучайтириши мумкин бўлган одамга топшириш вақти келди, деб ўйлайман. Оле бошини баланд кўтариб кетиши мумкин.  Ўйинчилар мураббийдан қўрқмаётгани сезилиб турибди ва улар югуришмаяпти, баъзида эса ўйин давомида жароҳат олишяпти. Бу мураббийга нисбатан ҳурматсизлик”, дейди Фердинанд. 

Эндиликда “Манчестер Юнайтед” АПЛ турнир жадвалида 6-ўринни эгаллаб турибди. “Қизил иблислар”пешқадам “Челси”дан 9 очко ортда қолмоқда.

Маълумот учун, Сульшер шогирдлари UEFA Чемпионлар лигасининг “F” гуруҳида 4 учрашувдан сўнг, 7 очко билан 1-ўринни эгаллаб турибди ва қўшимча кўрсаткичлар бўйича биринчи ўринни эгаллаб турибди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Сульшер МЮ Фердинанд АПЛ ЕЧЛ

Баҳолаганлар

44

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг