Мустақиллик байрами муносабати билан дарслар кечиктирилади
Жамият
−
10 Август 2023
35306Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида" 2022 йил 23 декабрдаги ПФ-270-сон фармони асосида, Мустақиллик байрами муносабати билан ўзбекистонликлар кетма-кет 3 кун дам олади.
Ушбу дам кунлари сентябрнинг дастлабки 3 кунини ўз ичига олади:
1 сентябрь – жума (ишланмайдиган байрам куни);
2 сентябрь – шанба (олти кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун қўшимча дам олиш куни);
3 сентябрь – якшанба (дам олиш куни).
Шу муносабат билан таълим муассасаларида дарс жараёнлари 4 сентябрдан бошланади.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот котиби Лайло Рустамова ҳам QALAMPIR.UZ билан суҳбатда дарслар дам олиш кунидан сўнг бошланишини билдирди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь