Мустақиллик байрами муносабати билан дарслар кечиктирилади

Local

image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида" 2022 йил 23 декабрдаги ПФ-270-сон фармони асосида, Мустақиллик байрами муносабати билан ўзбекистонликлар кетма-кет 3 кун дам олади. 

Ушбу дам кунлари сентябрнинг дастлабки 3 кунини ўз ичига олади:

1 сентябрь – жума (ишланмайдиган байрам куни);
2 сентябрь – шанба (олти кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун қўшимча дам олиш куни); 
3 сентябрь – якшанба (дам олиш куни).

Шу муносабат билан таълим муассасаларида дарс жараёнлари 4 сентябрдан бошланади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот котиби Лайло Рустамова ҳам QALAMPIR.UZ билан суҳбатда дарслар дам олиш кунидан сўнг бошланишини билдирди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends