“Муштум” фаолиятини давом эттирадиган бўлди
Жамият
−
07 Март
8023Аввалроқ, кўплаб ижодкорларнинг адабиётга қадам қўйишида восита бўлиб хизмат қилган, улуғ ўзбек ёзувчиси Абдулла Қодирий томонидан ташкил этилиб, 1923 йил 18 февралда илк сони чоп этилган ҳамда бугунга қадар ўқувчиларнинг севимли нашри бўлган “Муштум” журнали иқтисодий қийинчиликлар сабаб номаълум муддатга тўхтатилгани ҳақида хабар берган эдик. Бу ҳол кенг жамоатчиликнинг норозилигига сабаб бўлиши ортидан бир кун ичида журнал билан боғлиқ муаммолар ҳал қилиниб, “Муштум” ўз фаолиятини давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда журнал бош муҳаррири, шоир Носиржон Тошматов QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.
Муҳаррир журналнинг тақдирига бефарқ бўлмаган ва чин дилдан қўллаб-қувватлаган барчага ўзининг чуқур миннатдорлигини билдирди.
“Гапнинг очиғи, кечаги кунимиз билан бугунимиз, журнал тақдири бир кечада 180 градусга ўзгариб кетди. Шу кунгача иплар жуда таранг тортилиб келаётган эди, аммо одамлар бефарқ бўлмагани учун ҳаммаси ижобий тарафга ўзгарди”, дейди Носиржон Тошматов.
Айни дамда журналнинг март ойи учун режалаштирилган сони тайёрланиб, “Муштум” 20 мартга қадар обуначилар қўлига етиб бориши мўлжалланмоқда.
LiveБарчаси