Мўрт сулҳ: Арманистон ва Озарбайжон Қорабоғда ҳужумлар давом этаётганини айтяпти

Олам

image

Озарбайжон ва Армаистон ўртасида Россия воситачилигида эришилган сулҳ жудаям мўрт бўлиб чиқди. Ўт очишни тўхтатиш режими кучга кириши билан томонлар бир-бирини бу тартибни бузишда айблаганди.

Айбловлар кейинроқ ҳақиқий ҳужумларга айланиб кетди. Хусусан, Озарбайжон томони арман ҳарбийлари Агдам, Тертер, Агжабедин ва Фузулий туманларидаги қишлоқларга ҳужум қилаётганини маълум қилди.

Ўз навбатида, Арманистон томони тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикасининг маркази Степанакерт шаҳри яна ўққа тутилганини айтиб чиқди.

Озарбайжон Мудофаа вазирлиги эса Фузулий туманидаги Горадиз ва Тертер туманиниг Суговушан қишлоқлари озод қилингани акс этган видеони эълон қилди. Бундан ташқари, Арманистон ҳарбийлари Агдам туманини ўққа тутганини айтди.

Эслатиб ўтамиз, Озарбайжон ва Арманистон Россия воситачилигида Тоғли Қорабоғда ўт очишни тўхтатишга келишганди. Сулҳ асирлар ва жасадларни алмашиш мақсадида тузилганди.

Расмий Бакуга кўра, Арманистон Қуролли Кучлари жорий йилнинг 27 сентябрь куни соат 06:00 дан бошлаб Озарбайжонга қарши кенг кўламли провокацияларни амалга оширди, бутун фронт бўйлаб Озарбайжон армиясининг позицияларини, шунингдек, олдинги чизиқ зонасида жойлашган аҳоли пунктларини ўққа тутди.

Арманистон ҳужум Озарбайжон қуролли кучлари томонидан бошланганини айтмоқда. Озарбайжон эса қуролли тўқнашувга нисбатан жавоб ҳужумлари бошлаганини расман эълон қилиб, Арманистон чегарасидаги тинч аҳоли вакилларини чегара ҳудудларидан четга чиқишларини сўради.

Ҳолат бўйича Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев халққа мурожаат билан чиқиб, тўқнашув Озарбайжоннинг провокацияси эмаслигини айтди.

Никол Пашинян эса мамлакатда ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик эълон қилди.  Бунинг ортидан Илҳом Алиев мамлакатда ҳарбий ҳолат ва комендантлик соати эълон қилиш ҳақидаги фармонга имзо чекди. Шунингдек, Алиев 28 сентябрь куни қисман сафарбарлик эълон қилиш ҳақидаги ҳужжатни имзолади

Озарбайжон ва Арманистон ўртасида кескинлик авж олгандан кейин Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров икки мамлакат Ташқи ишлар вазирлари билан телефон орқали мулоқот қилиб, уларни музокаралар столига қайтишга чақирган эди. Президент Владимир Путин эса Никол Пашинян билан мулоқот қилиб, масалани тинч йўл билан ҳал этишни тавсия қилди. Бу орада Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев асосий куч ва дастакни Туркия Республикасидан олаётгани маълум бўлди. Шу куни Туркия ва Озарбайжон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар ва Эрдўған турк халқи ва давлати Озарбайжонни бор имконияти билан қўллаб-қувватлашини эслатди

Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги Тоғли Қорабоғ можароли зонасидаги вазият кўп жиҳатдан Россияга боғлиқ. Россия Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзоси, шунингдек Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Минск гуруҳининг ҳамраиси. 1 октябрь куни гуруҳ ҳамраислари – АҚШ, Россия ва Франция Тоғли Қорабоғ масаласида қўшма баёнот эълон қилдилар


Мақола муаллифи

Теглар

Қорабоғ тўқнашуви

Баҳолаганлар

136

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made