Муродовнинг Абдуллаев ишига алоқадорлиги текшириляпти
Жамият
−
30 Июль 2019
8135Собиқ Бош прокурор Отабек Муродов ҳаракатлари Давлат хавфсизлик хизматининг собиқ раиси Ихтиёр Абдуллаевга нисбатан очилган жиноят иши доирасида кўриб чиқиляпти. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
“Отабек Муродов ҳаракатлари Ихтиёр Абдуллаевга нисбатан очилган жиноят иши доирасида кўриб чиқилмоқда. Қолган маълумотлар тергов сири билан боғлиқ бўлганлиги сабабли ошкор этилмайди”, деди Ҳаёт Шамсутдинов.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисида собиқ Бош прокурор Отабек Муродовга нисбатан жиноят иши очилгани, у порахўрлик ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда айбланаётганини маълум қилганди.
Собиқ Бош прокурор ва ДХХ раиси Ихтиёр Абдуллаевга нисбатан жиноят иши очилгани ҳақида ундан аввалроқ хабар берган эдик. Мазкур иш доирасида 10 га яқин мансабдор шахс терговга жалб қилинган.
Жорий йилнинг июль ойи ўрталарида Ихтиёр Абдуллаев иши бўйича суд жараёни бошланганди.
LiveБарчаси