Ихтиёр Абдуллаев иши бўйича суд бошланди
Жамият
−
17 Июль 2019
9019Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг собиқ раиси Ихтиёр Абдуллаев иши бўйича суд жараёни бошланди. Бу ҳақда бир биридан мустақил бир-нечта манбалар хабар берди.
Ихтиёр Абдуллаев иши Ўзбекистон ҳарбий судида кўриб чиқиляпти ва тамомила ёпиқ ҳолатда ўтказиляпти.
Ўзбекистон ДХХ собиқ раиси Ихтиёр Абдуллаев мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва порахўрликда айбланяпти.
Маълумот учун, Ихтиёр Абдуллаев 2018 йилнинг 31 январидан 2019 йилнинг февралига қадар ДХХга раҳбарлик қилди. У соғлиги ёмонлашгани туфайли ўз аризасига биноан лавозимдан озод этилгани айтилди. Бироқ кўп утмай унга нисбатан жиноий иш очилгани айтилди.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари Эркин Йўлдошев Ихтиёр Абдуллаев иши доирасида 10 нафарга яқин мансабдор тергов қилинаётганини маълум қилганди.
Ихтиёр Абдуллаев 2015-2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори бўлган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 26 июнь куни жамоатчилик эътиборида бўлган собиқ Бош прокурор Рашид Қодиров иши бўйича суд ҳукми ўқилганди. Суд жами 14 нафар судланувчига ҳукм чиқарганди.