“Муносабатлар узилиш арафасида”. Москва АҚШ элчисига норозилик нотасини топширди

Олам

image

Россия Ташқи ишлар вазирлиги бугун, 21 март куни АҚШнинг Москвадаги элчиси Жон Салливанни чақиртирди. Унга огоҳлантириш (демарш) берилган ва АҚШ Президенти Жо Байденнинг яқинда Россия Президенти Владимир Путинга нисбатан қабул қилиб бўлмайдиган сўзлари учун норозилик нотаси топширилган. Бу ҳақда Россия Ташқи идораси Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

“21 март куни Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлигига чақирилган АҚШ элчиси Жон Салливан демарш қилинди ва Оқ уй раҳбари Жо Байденнинг яқинда Россия Президентига нисбатан қилган номақбул баёнотлари муносабати билан норозилик нотаси топширилди”, дейилади вазирлик баёнотида. 

Қайд этилишича, элчи билан учрашувда Америка Президентининг бундай юқори мартабали давлат арбобига нолойиқ баёнотлари Россия-Америка муносабатларини бузиш ёқасига қўйгани таъкидланган. 

“Улар Россияга қарши қилинган душманона ҳаракатларига қатъий жавоб олиши ҳақида огоҳлантирилди", деб ёзади ТИВ. 

Бундан ташқари, Россия ТИВда таъкидланганидек, долзарб икки томонлама масалаларни муҳокама қилиш чоғида элчи “Россиянинг АҚШдаги дипломатик ваколатхоналари учун нормал иш шароитларини таъминлаш, жумладан, уларнинг узлуксиз ишлаши кафолатлари масаласини кескин қўйган”. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 16 март куни Президент Жо Байден журналистлар билан суҳбатда Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинни “ҳарбий жиноятчи” деб билишини айтган

Бундан ташқари, Байден, 17 март куни Путинни қотил, диктатор деган таърифлар билан ҳам сийлаган. Жумладан у Ирландия Бош вазири Мишол Мартин билан учрашувда шундай деган: 

“Путиннинг шафқатсизлиги, унинг ва қўшинларининг Украинада қилаётган ишлари шунчаки ғайриинсонийдир. 

Ҳозир сизда Буюк Британия ва бошқа жамоатчилик билан биргаликда қотил диктаторга, Украина халқига қарши ахлоқсиз уруш олиб бораётган соф бандитга қарши тураётган Ирландия бор”.


Мақола муаллифи

Теглар

Украинага босқин Россия-Украиана уруши

Баҳолаганлар

748

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг