Байден Путиннинг “адрес”ига оғир гаплар йўллади
Олам
−
18 Март 2022
26679Россия Қуролли Кучларининг Украинадаги ҳаракатлар инсонийликка тўғри келмайди. АҚШ Президенти Жо Байден шундай фикр билдирди.
“Путиннинг шафқатсизлиги, унинг ва қўшинларининг Украинада қилаётган ишлари шунчаки ғайриинсонийдир”, деган Байден Ирландия Бош вазири Мишол Мартин билан виртуал учрашувда.
Шунингдек, Оқ уй раҳбари Ирландия етакчиси билан учрашувда Путинни бандит деб аташдан ҳам тийилмаган.”
“Ҳозир сизда Буюк Британия ва бошқа жамоатчилик билан биргаликда қотил диктаторга, Украина халқига қарши ахлоқсиз уруш олиб бораётган соф бандитга қарши тураётган Ирландия бор”, деган Байден.
Қайд этиш керакки, бир кун аввал Оқ уй раҳбари Россия Президентини “ҳарбий жиноятчи” деб атаган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь