Мукофот 616 млн сўм: “Йил ўқитувчиси” танлови ғолиблари аниқланди
Local
−
19 September 1075 1 minute
Ўзбекистондаги педагоглар ўртасида йилнинг энг катта беллашуви – Президент ташаббуси билан жорий этилган “Йил ўқитувчиси” танлови ғолиблари аниқланди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, танловда 208 та туман (шаҳар) бўйича биринчи ўринни эгаллаган ғолибларнинг ҳар бири 616 млн сўм (базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 400 баравари) пул мукофоти билан мукофотланади.
“Жорий йилда илк бор ўтказилган “Йил ўқитувчиси” танлови соҳада олиб борилаётган ислоҳотларнинг юксак эътирофи, педагогларга кўрсатилган муносиб рағбатдир. Танлов нафақат ўқитувчиларни моддий рағбатлантиради, балки уларнинг касбий маҳоратини ошириш баробарида таълим сифатини юксалтиришга ҳам катта хизмат қилади”, дейилади хабарда.
Ғолиблар рўйхтати билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.
Маълумот учун, жорий йилги танловда Ўзбекистон бўйлаб 46 минг нафардан ортиқ педагог иштирок этган. Улардан 208 нафар педагог ғолибликни қўлга киритган.
Live
All