Мухолифат Беларусни босиб олиб, НАТО қўшинини киритмоқчи – Лукашенко
Олам
−
25 Апрель 2024 7524 1 дақиқа
Хорижга қочиб кетган мухолифатчилар Беларуснинг Кобрин вилоятини босиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда мамлакат резиденти Александр Лукашенко маълум қилди.
Унинг айтишича, Кобрин забт этилганидан сўнг, "хоин"лар қўшин юбориш учун НАТОга мурожаат қилмоқчи. Жанубдаги Брест вилоятининг Кобрин тумани Украинанинг Волин вилояти билан чегарадошлиги эса айни муддао бўлади.
“Улар бежизга Кобрин туманини танламаган. Мана марҳамат Кобринни эгалланг, ҳокимиятни эълон қилинг, НАТО билан боғланиб, қўшин киритинг”, деган Лукашенко Бутун Беларусь халқи ассамблеясида.
У мухолифатга юзланиб, "фақат қочоқлар Беларусда қариндошлари яшаётганини унутмасликлари кераклиги"ни айтган.
Аввалроқ, Беларусь Давлат хавфсизлик хизмати (КГБ) раҳбари мамлакатни тарк этишга мажбур бўлган мухолифатни Беларусь атом электр станциясига (БелАЭС) ва республиканинг муҳим инфратузилмасига киберҳужумлар уюштиришда айблади. Бундан ташқари, КГБ амалдори айни пайтда Польша Беларус озодлик армиясини яратиш устида ишлаётганини ҳам маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Александр Лукашенко мамлакат урушга тайёрланаётгани ҳақида сўз очганди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025