Мухолиф партия номзоди Жанубий Кореяга Президент этиб сайланди
Олам
−
10 Март 2022 10705 1 дақиқа
Корея Республикасида кеча, 9 март куни президентлик сайлови ўтказилди. Унда “Фуқаролик кучи” етакчи мухолифат партияси номзоди Юн Сок Ёль ғалаба қозонди. Бу ҳақда “Yonhap” агентлиги хабар берган.
Овозларнинг 98 фоизи ҳисоблаб чиқилган, бироқ Ёлнинг асосий рақиби, ҳукмрон демократик “Тобуро” партияси номзоди Ли Чжэ Мён мағлубиятини тан олган.
Жанубий Корея Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, сайловчиларнинг 48,5 фоизи Ёлга, 47,8 фоизи Мёнга овоз берган.
Корея Республикасининг амалдаги Президенти Мун Чжэ Ин бу лавозимга 2017 йилнинг май ойида сайланган. Мамлакатнинг 1987 йилда қабул қилинган конституциясига кўра, Президент тўғридан-тўғри умумий сайлов йўли билан 5 йил муддатга, қайта сайланиш ҳуқуқисиз сайланади.
Live
БарчасиШавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити ва Наврўз байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш зарурлигини билдирди
18 Март
Туроператорларга жалб қилинган 1 минг хорижий турист учун 5 минг долларгача субсидия берилади
18 Март