Мухлисларнинг номақбул ҳаракатлари учун Албания яна жарима тўлайди
Спорт
−
28 Июнь
2027Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (UEFA) Евро-2024 гуруҳ босқичининг Испанияга (0:1) қарши ўйинида мухлисларнинг хатти-ҳаракати учун Албания футбол федерациясини жаримага тортди. Бу ҳақда федерация ўз расмий сайтида хабар берди.
UEFA Албания федерациясини 86,5 минг евро жаримага тортди. Федерация мухлислар пиротехника воситаларидан фойдалангани учун 8,5 минг евро, ахлоқсиз қўшиқлар айтгани учун 25 минг, майдонга ҳар хил нарсаларни улоқтиргани учун 45 минг, мухлисларни майдонга тушганлиги сабабли 8 минг евро жарима тўлайди.
Шунингдек, UEFA Албанияни Италия (1:2) ва Хорватия (2:2) билан ўйинлардан сўнг мухлислари учун жаримага тортганди. Италия ва Хорватия билан ўйиндаги мухлисларнинг номақбул хатти-ҳаракатлари учун Албания томони UEFA'га 170 минг евро жарима тўлайди.
Эслатиб ўтамиз, Евро-2024'нинг 1-туридан кейин UEFA Албанияга қўшиб, Сербия футбол иттифоқини ҳам жаримага тортгани хабар қилинганди.