Мўғулистон Президенти Хоразмга жўнаб кетди
Жамият
−
25 Июнь
6911Бугун, 25 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Ўзбекистонда давлат ташрифи билан бўлиб турган Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурелсух Хоразм вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда УзА хабар берди.
Қайд этилишича, Тошкент халқаро аэропортида Мўғулистон раҳбари ва унинг рафиқасини Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Жамшид Хўжаев ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди.
Ташриф дастурига кўра, олий мартабали меҳмон Хива шаҳридаги тарихий обидалар, ўзбек халқининг бой маданий мероси билан танишади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 24 июнь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурелсухнинг музокаралари давомида 14 та шартнома ва икки томонлама ҳужжатларни имзолаганди.