Муҳаммадали Ўринбоев U-20 Осиё кубогининг “Энг яхши тўпурари” совринини қабул қилиб олди
Спорт
−
03 Март
2529Ўзбекистон U-20 терма жамоаси футболчиси Муҳаммадали Ўринбоевга Хитойда ўтган Осиё кубогининг “энг яхши тўпурари” соврини топширилди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар берди.
Манбага кўра, бугун ЎФА раҳбарияти мазкур мукофотни футболчига топшириб, келгусида жамоа олдида янада муҳим турнирлар, хусусан, кейинги Олимпиада йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси турганини айтиб ўтди. Хатолар устида ишлаш ва U-20 Осиё кубоги мусобақасида орттирилган тажриба келажакда катта натижаларга эришиш учун муҳим асос бўлиши таъкидланди.
Шунингдек, Муҳаммадали Ўринбоев ушбу соврин унга янада кўпроқ меҳнат қилиш ва жамоага ёрдам бериш учун қўшимча мотивация беришини қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Хитойдаги Осиё кубоги чорак финалида Жанубий Кореяга пенальтилар серияси натижасига кўра мағлуб бўлди ва жорий йилнинг сентябрь ойида Чилида бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати йўлланмасидан қуруқ қолди.
LiveБарчаси