Моуриньо “Реал”да қаттий қоидаларни жорий қилди

Спорт

image

Испаниянинг “Реал Мадрид” жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоада янги ички тартиб-қоидаларни жорий қилди. Бу ҳақда AS нашри хабар берди.

Манбага кўра, португалиялик мутахассис футболчиларнинг интизоми, овқатланиши ва жароҳатлардан тикланиши устидан назоратни кучайтирган.

Эндиликда футболчилар учун нонушта ва бошқа овқатлар менюсини клуб диетологи белгилайди. Аввал футболчилар таомларни ўзлари танлаш имкониятига эга бўлган бўлса, энди бу жараён қатъий назорат қилинади. Моуриньо, шунингдек, футболчилар ва мураббийлар штаби аъзолари биргаликда тушлик қилишини талаб қилган.

Янги қоидалар интизом масаласига ҳам тааллуқли. Футболчилар машғулот бошланишидан камида бир соат олдин клуб базасига етиб келиши шарт. Кечикканлар пул жаримасига тортилмайди, аммо жамоадан алоҳида равишда машғулотлар залида индивидуал машғулот ўтказади. Ушбу қоида барча футболчиларга истисносиз татбиқ этилади.

Моуриньо жароҳатдан тикланиш жараёнига қўйиладиган талабларни ҳам кучайтирган. Энди жароҳатланган футболчилар эрталаб ва кечқурун клуб базасида реабилитациядан ўтиши шарт. Клубдан ташқарида мустақил равишда даволанишга рухсат берилмайди.

Манба маълумотига кўра, янги тартиб-қоидалар жамоа аъзолари томонидан хотиржам қабул қилинган ва футболчилар орасида норозиликка сабаб бўлмаган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг