Москвадан Термизга учаётган самолёт кутилмаганда Ақтўбега қўнди
Жамият
−
05 Декабрь 2023
17275“Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг Москва – Термиз йўналишида учаётган HY9610 рейси Ақтўбе (Қозоғистон) халқаро аэропортидаги муқобил аэродромга йўл олди. Бу ҳақда "Uzbekistan Airways" матбуот хизмати хабар берди.
Билдирилишича, бунга бортдаги йўловчилардан бирининг соғлиғи ёмонлашгани сабаб бўлган. Экипаж борт тагига тез ёрдам машинасини чақиртирган.
“Самолёт Тошкент вақти билан соат 14:28 да Ақтўбега қўнди. Ҳаво кемаси яқин соатларда манзил аэропорти – Термизга учиб кетиши кутилмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 28 ноябрь куни ҳам “Қанот Шарқ” маҳаллий авиакомпаниясининг Санкт-Петербург – Самарқанд йўналишида парвоз қилаётган самолёти Қозоғистоннинг Ақтўбе халқаро аэропортига фавқулодда қўндирилганди.
LiveБарчаси