Санкт-Петербургдан Самарқандга учган самолёт Ақтўбега фавқулодда қўнди
Жамият
−
29 Ноябрь 2023
9590Бугун, 28 ноябрь куни “Қанот Шарқ” маҳаллий авиакомпаниясининг Санкт-Петербург – Самарқанд йўналишида парвоз қилаётган самолёти Қозоғистоннинг Ақтўбе халқаро аэропортига фавқулодда қўндирилди. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” АЖ Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Санкт-Петербургдан Самарқандга йўлга чиққан HH786 рейси йўловчилардан бирининг соғлиғи ёмонлашгани сабабли Тошкент вақти билан соат 14:48 да Ақтўбе халқаро аэропортидаги муқобил аэродромга қўнишга мажбур бўлган. Экипаж борт олдига тез ёрдам машинасини сўраган.
Самолёт яқин вақт ичида Самарқанд аэропортига учиб кетиши режалаштирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Шанхайдан Франкфуртга учган самолёт бортдаги жанжал сабаб Тошкент халқаро аэропортига фавқулодда қўнганди. Тошкент – Мадина йўналишида учаётган самолёт эса техник сабабларга кўра изига қайтганди.