Москвада Украина герби тасвирланган футболка кийиб юрган ўзбекистонлик жаримага тортилди
3-саҳифа
−
02 Июль
9496Москвада асли ўзбекистонлик бўлган Россия фуқроси Х.А. Украина герби тасвирланган футболка кийиб, урушни танқид қилгани учун жаримага тортилди. Бу ҳақда “Осторожно, Москва” хабар берди.
Қайд этилишича, 37 ёшли айбланувчи Х.А. жорий йилнинг 25 июнь куни Киев метроси бекатида қўлга олинган. Эркакнинг футболкасида Украина герби тасвирланган бўлган. Бундан ташқари, йўловчи Россиянинг Украинада уруш олиб бораётганини танқид қилган.
Орадан икки кун ўтиб, 27 июнда бўлиб ўтган суд мажлисида Х.А. “Россия Қуролли кучларини обрўсизлантириш” моддаси бўйича айбдор деб топилган ва унга 50 минг рубль миқдорида жарима солинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда 12 ёшли болани ўлдиришга уринганликда айбланган ўзбекистонлик ушланганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь