Москва вилоятида ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг шахси очиқланди
Олам
−
08 Май 2020
16389Аввалроқ, Россиянинг Москва вилоятидаги бинода ёнғин чиққани, оқибатда олти нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Бугун, 8 май куни мазкур ҳалокатда вафот этганларнинг шахсига ойдинлик киритилди. РЕН ТВ маълумотларига кўра, марҳумларнинг шахси қуйидагича:
1. Гулмира Сатторова, 38 ёш
2. Замира Сатторова, 44 ёш
3. Комила Бўриева, 30 ёш
4. Сафарбой Абдиманнонов, 24 ёш
5. Истам Сафаров, 41 ёш
6. Достон Бобоқулов, 22 ёш.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси жорий йилнинг 5 май куни Москва вилоятининг Раменский туманидаги шахсий турар-жойда ёнғин оқибатида 6 нафар ўзбекистонлик қурбон бўлганини тасдиқлаган.
Айни дамда воқеа юзасидан Россиянинг ваколатли органлари томонидан тергов ишлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси