ТИВ 6 нафар ўзбекистонлик Москва вилоятидаги ёнғинда қурбон бўлганини тасдиқлади
Жамият
−
07 Май 2020
6713Аввалроқ, Россиянинг Москва вилоятида юз берган ёнғинда 6 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги мазкур ёнғин бўйича маълумот берди.
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси жорий йилнинг 5 май куни Москва вилоятининг Раменский туманидаги шахсий турар-жойда ёнғин оқибатида 6 нафар ўзбекистонлик қурбон бўлганини тасдиқлаган.
Ҳозирда Россиянинг ваколатли органлари томонидан тергов ишлари олиб борилмоқда.
Ушбу ҳолат Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги элчихонасининг Консуллик бўлими назоратига олинган.
ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти ҳалок бўлганларнинг оила-аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик изҳор этиб, Россиядаги фуқаролар зарур ҳолларда Ўзбекистон Элчихонасига ( тел.:+ 7-499 230-00-76, + 7-499-238-36-20) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонасига (тел.: +7-925-045-47-44) мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатди.