Москва вилоятида 6 нафар ўзбекистонлик ёнғиндан ҳалок бўлди
Олам
−
06 Май 2020
6774Аввалроқ, Москва вилояти Раменский туманидаги жойлашган уйлардан бирида ёнғин чиқди. Оқибатда 6 киши олов ичида қолиб кетиб, ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Расмий маълумотларга кўра, ҳалок бўлган уч эркак ва уч аёл Ўзбекистон фуқаролари бўлган.
Москва вилояти ФВБнинг хабар беришича, ёнғин Дурниха қишлоғида соат 04:00 атрофида (Тошкент вақти билан 06:00 – таҳр) юз берган.
Россия Тергов қўмитасининг Раменский тумани бўлими ходимлари уйидан топилган олти кишининг ўлими муносабати билан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 109-моддаси 3-қисми (“Икки ёки ундан ортиқ одамни қасддан ўлдириш”) бўйича жиноий иш қўзғатди.
Ёнғин сабаби симнинг узилиши бўлиши мумкин, деган тахминлар илгари сурилмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, уйда 26 киши истиқомат қилган. Уларни Россия Федерацияси ҳудудида бўлиб туриши қонунийлиги текширилмоқда, деди Москва вилояти тергов қўмитаси навбатчиси.
"Московский комсомолец" нашрининг хабар беришича, воқеа жойига биринчи бўлиб Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари, кейин эса шифокорлар етиб келган. "Бироқ ҳеч кимни қутқаришга муваффақ бўлинмади. Баъзи осиёликлар тепадан сакраб тушишга эришган. Бироқ уч эркак ва уч аёл полнинг ўпирилиши оқибатида биринчи қаватга қулаган. Жасадлар жуда қаттиқ ёнган. Марҳумлар 30 ёшга тўлган Ўзбекистон фуқаролари эканлиги аниқланган”, деб ёзади нашр.
Ҳозирги вақтда суд-терговчилар иштирокида экспертиза ўтказилди. Суд-тиббий ва ёнғин-техник экспертизалари ўтказиш режалаштирилган. Тергов ишлари давом этмоқда.
LiveБарчаси