Москва вилоятида юз берган ёнғинда 6 киши қурбон бўлди
Олам
−
05 Май 2020
5155Бугун, 5 май куни Россиянинг Москва вилояти Раменский туманидаги жойлашган уйлардан бирида ёнғин чиқди. Оқибатда 6 киши олов ичида қолиб кетиб, ҳалок бўлди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
“Ёнғин Дурниха қишлоғида соат 04:00 атрофида (Тошкент вақти билан 06:00 – таҳр) юз берди. Олов бутун ҳудудни қамраб олди. Вайроналарни ўрганиш пайтида олти кишининг жасади топилди”, деди агентлик манбаси.
Маълумотларга кўра, ёнғин аллақачон ўчирилган. Унинг умумий майдони 100 квадрат метрни ташкил этди. Воқеа сабаблари аниқланмоқда. Тахминлар орасида “қисқа туташув ва бепарволик билан ишлов бериш” варинати кўриб чиқилмоқда.
LiveБарчаси