Молия вазирига янги ўринбосар тайинланди
Жамият
−
16 Декабрь
8197Умид Қутбиддинович Обидхўжаев Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
Маълумот учун, Умид Обидхўжаев 1987 йилда Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, Япониянинг Кеио университетида таҳсил олган. Меҳнат фаолияти давомида у Asian Development Bank Institute, Center for Esonomis Research and Reforms ташкилотларида турли вазифаларда фаолият юритган. 2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Инфратузилма лойиҳаларини таҳлил қилиш гуруҳи раҳбари вазифасини вақтинча бажарган. У тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
LiveБарчаси