Молия вазири ўринбосари вафот этди

Жамият

image

Бугун, 29 июль куни Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ўринбосари 55 ёшида Молия вазирининг ўринбосари Ёрқин Эргашевич Турсунов вафот этди. Бу ҳақда Молия вазирлиги хабар берди.

Олинган маълумотларга қараганда, аввалроқ Ёрқин Турсуновда коронавирус инфекцияси аниқланган эди.

Ёрқин Эргашевич 20 йилдан ортиқ вақт мобайнида Молия вазирлиги тизимида ишлаган, у ерда ҳар доим ўзининг меҳнатсеварлиги, хар бир ишга юқори маъсулият ва пухталик билан ёндашиши, ҳар кимни тушуниш қобилияти билан ажралиб турар эди. 

Ёрқин Эргашевич ҳеч қачон ўз тажрибалари, билимлари ва кўникмаларини ҳамкасблари ва шогирдлари билан бўлишишдан чарчамас эди. Кўп йиллик самарали меҳнати доирасида устоз-шогирд тамойиллари асосида кўплаб салоҳиятли кадрларни етказиб чиқаришда катта ҳисса қўшган раҳбар.

"Зийрак раҳбар, олийжаноб ҳамкасб, намунали оила бошлиги, содиқ дўст ва улкан қалбли шахс. "Ватанга ҳалоллик ва садоқат билан хизмат қилиш" шиори билан яшаган ўз ишининг устаси ва мамлакат ватанпарвари, шижоатли ҳамда фидоий инсон бўлиб хотирланади, ва доимо қалбларимизда  ажойиб инсон бўлиб қолади", дейилади вазирлик хабарида.

Ушбу оғир йўқотиш муносабати билан, Ёрқин Турсуновнинг оила аъзоларига таъзия билдириб, сабр тилаб қоламиз. 

Ёрқин Турсунов 1965 йилда Самарқанд вилоятинг Хатирчи туманида туғилган. 1990 йилда Тошкент халқ хўжалиги институтини бакалаврини тамомлаган. Мутахассислиги молиячи. 

Меҳнат фаолиятини 1990 йилда Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳри ҳокимияти молия бўлими аҳолини ижтимоий ҳимоялашни молиялаштириш бўйича назоратчи инспектори, бюджет инспекцияси I тоифали иқтисодчиси лавозимидан бошлаган. 

1993- 2002 йилларда Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳри ҳокимияти молия бўлими мудири ўринбосари – бюджет инспекцияси бошлиғи, кейинчалик бўлим мудири бўлган. 

2002-2006 йилларда Навоий вилояти ҳокимияти молия бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган. 

2006-2012 ва 2016-2018 йилларда Молия вазири ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

2012-2016 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари – Ижтимоий ва молиявий таъминот хизмати бошлиғи

Молия вазири ўринбосари лавозимига қадар, Ёрқин Турсунов Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи директори лавозимини эгаллаган.

Ҳудудларни комплекс ривожлантириш дастурлари, уларни молиялаштириш бўйича самарали фаолият олиб борган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

304

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг