Молдова Президенти давлат тилини ўзгартириш тўғрисидаги қонунни имзолади

Олам

image

Молдова Президенти Майя Санду парламентнинг давлат тилини молдован тилидан румин тилига ўзгартириш тўғрисидаги қарорини маъқуллади. Бу ҳақда кеча, 22 март куни у ўзининг Facebook саҳифасида маълум қилди.

“Бугун мен тарихий ва инкор этиб бўлмайдиган ҳақиқатни тасдиқловчи қонунни қўллаб-қувватладим. Молдованинг давлат тили румин тилидир. Мен румин тили бу ерда яшайдиган ва бу ерни севадиган барчамизни бирлаштиришини истайман”, деган Санду.

Шунингдек, Санду бу қарор Молдова жамиятини бирлаштиришига ишонч билдирган.

“Ишончим комилки, румин тили жамиятимизни мустаҳкамлаш учун катализатор бўлиши мумкин ва бўлиши керак”, дея таъкидлаган Президент.

Ҳужжатга кўра, расмий муомаладаги “молдован тили”, “давлат тили”, “расмий тил”, “она тили” иборалари “румин тили” билан алмаштирилади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 16 март куни ҳукмрон “Ҳаракат ва бирдамлик” партияси ташаббуси ҳисобланган “Давлат тилини ўзгартириш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси бўйича овоз бериш бўлиб ўтган эди. У иккинчи ва якуний ўқишда қабул қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Молдова давлат тили Майя Санду

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made