Митинглар ўтказиш бўйича янги қонун қабул қилинади
Олам
−
17 Июнь 2019
4351Хабарингиз бор, жорий йилнинг 9 июнь куни Қозоғистон Республикасида навбатдан ташқари Президент сайлови бўлиб ўтди. Шу куни мамлакат пойтахти Нур-Султон, шунингдек, Олма-ота ва Чимкент шаҳарларида аҳоли томонидан норозилик намойишлари ўтказилди. Улар Президент сайлови натижалари аввалдан белгилаб қўйилгани ва сайлов демократияга зид тарзда ўтказилаётганини иддао қилиб чиқди.
Шундан келиб чиқиб, Қозоғистонда митинглар ва намойишлар ўтказиш бўйича янги қонун ишлаб чиқилиши мумкин. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Ewronews’га берган интервьюсида маълум қилди.
“Бундай нарсалар табиий равишда тўхтатилади. Ҳолбуки, Бош прокуратура бир неча бор кўчаларда бу каби тўпланишлар ноқонуний эканини айтиб, огоҳлантирди. Ваҳоланки, рухсат берилмаган митинглар, тартибсизликлар - шу хилдаги акцияларда қатнашишни истамайдиган инсонларга халақит беради. Қонун ишлаб чиқилади. Намойишга чиқмоқчи, ўз қарашларини билдирмоқчи бўлганлар тегишли органларга мурожаат қилади. Уларга тўпланиш ва ўз фикрларини айтиш учун махсус жой берилади”
Қозоғистон норозиликлар сайлов натижалари эълон қилингач ҳам давом этди.
Қозоғистон ИИВнинг маълум қилишича, 9 июнь куни Нур-Султон ва Олма-отада 500 нафарга яқин намойишчилар ҳибсга олинган.