Қозоғистонда намойишлар тинмаяпти. Аҳоли сайлов натижасидан норози

Олам

image

Кеча, 9 июнь куни Қозоғистонда навбатдан ташқари президентлик сайловлари ўтказилди. Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси сайловда Қосим-Жомарт Тоқаев ғалаба қилганини маълум қилди.

Мамлакатда эса сайлов ва унинг натижасига нисбатан норозилик намойишлари давом этяпти. МСК сайлов натижаларини эълон қилгач, намойишларнинг янги тўлқини бошланди. Қозоғистоннинг иккинчи энг йирик шаҳари Олма-отадаги “Остона” майдонида навбатдаги намойишлар ўтказилди. Намойишчиларнинг 30 нафарга яқини ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари томонидан қўлга олинди.

На площади «Астана» в Алматы снова начались задержания

Қайд этилишича, намойиш вақтида аёллардан бири ҳушини йўқотган. Полиция ходимлари митингга алоқаси йўқ фуқароларни ҳам ҳибсга олган. 

Vlast.kz нашрининг хабар беришича, полиция ходимлари кечадан бери “Остона” ва Республика майдонида соқчилик қиляпти. Ҳозиргача неча киши 9 июндаги намойишлар вақтида ҳибсга олингани номаълум. Қозоғистон ИИВнинг маълум қилишича, Нур-Султон ва Олма-отада 500 нафарга яқин одам ҳибсга олинган.

Картинки по запросу митинги в на алматы

Маълумот учун, 9 июнь куни ўтказилган президентлик сайловлари Қозоғистон тарихидаги олтинчи ва муддатидан аввал ўтказилган тўртинчиси бўлди. Энг муҳими 30 йил деганда илк бор сайловларда Нурсултон Назарбоев номзод сифатида қатнашмади. Сайловда Қосим-Жомарт Тоқаев 70,76 фоиз овоз тўплаб ғалаба қозонди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон сайлов

Баҳолаганлар

105

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг