МСК: Тоқаев ғалаба қилди!

Олам

image

Қозоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси кеча, 9  июнь куни бўлиб ўтган Қозоғистон Республикаси Президентлиги учун навбатдан ташқари сайловнинг якуний натижаларини эълон қилди. Унга кўра, энг юқори натижани мамлакатнинг амалдаги Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев қайд этган. 

Марказий сайлов комиссияси раиси Константин Петров томонидан илгари сурилган дастлабки маълумотларга кўра, Қосим-Жомарт Тоқаев 70,76% фоиз овоз тўплади. Яъни, 6 504 054 нафар қозоғистонликлар унга овоз берган.

Амиржан Косановга 16,02% ёки умумий сайловчилардан 1 472 733 киши;

Дания Еспаевага 5,2% ёки умумий сайловчилардан 470 153 киши;

Жамбил Ахметбековга 1,82% ёки умумий сайловчилардан 167 249 киши;

Толеутай Раҳимбековга 3,2% ёки умумий сайловчилардан 294 271

Амангелди Таспиховга 2,07% ёки умумий сайловчилардан 190 304 киши;

Садибек Тугелга 0,92% ёки умумий сайловчилардан 84 348 киши овоз берган. 

Марказий сайлов комиссияси ахборотига кўра, овоз бериш жараёнларида 77,4% қозоғистонлик иштирок этган. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қосим-Жомарт Тоқаевни сайловдаги ишончли ғалаба билан табриклаган эди. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Қосим-Жомарт Тоқаев

Баҳолаганлар

31

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг