Тоқаев Мирзиёевни табриклади
Жамият
−
24 Июль 2019
2749Бугун, 24 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди.
Қосим-Жомарт Тоқаев давлат раҳбарини таваллуд куни билан самимий қутлар экан, унинг икки қардош мамлакатлар ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва шериклик муносабатларини мустаҳкамлашдаги улкан ҳиссасини алоҳида таъкидлади.
Суҳбатда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди, шунингдек, халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Давлат раҳбарлари икки томонлама товар айирбошлашни янада ошириш, саноат кооперациясини кучайтириш, транзит салоҳияти ва ҳудудлараро ҳамкорликдаги кенг имкониятлардан самарали фойдаланиш муҳимлигини таъкидладилар.
Шу муносабат билан ўтган ҳафта икки мамлакат ҳукумат делегациялари иштирокида “Бейнеу-Акжигит-Ўзбекистон чегараси” автомобиль йўлининг очилгани мамнуният билан қайд этилди.
Бундан ташқари, Ўзбекистонда Қозоғистон йили доирасида биргаликдаги маданий-гуманитар тадбирларни муваффақиятли ўтказишга алоҳида эътибор қаратилди.
LiveБарчаси