Мирзиёевнинг Туркманистонга амалий ташрифи якунланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга амалий ташрифи доирасидаги тадбирлар якунланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Каспий бўйидаги “Аваза” туризм зонасида давлат раҳбари Туркман халқининг миллий етакчиси, Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан музокара ўтказган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Туркман халқининг миллий етакчиси, Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов ва Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг уч томонлама учрашуви бўлиб ўтди. Якунда Қўшма баёнот қабул қилиниб, қатор ҳужжатлар имзоланди.

“Оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашувда етакчилар бўлиб ўтган музокаралар натижаларига баҳо берган. Ташриф дастурига мувофиқ давлат раҳбари Туркманистон ва Озарбайжон етакчилари билан биргаликда “Галкиниш” миллий от спорти гуруҳининг чиқишларини томоша қилди”, дейилади хабарда.

Тадбирлар якунлангач, Туркманбоши шаҳри аэропортида Ўзбекистон Республикаси Президентини Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари Нокергули Атагулиев ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйган. Давлат раҳбари Тошкентга қайтиб келган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда Туркман халқининг миллий етакчиси, Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов Туркманбоши шаҳрида отларни ва от спорти жамоасининг чиқишларини томоша қилишга боргани ва Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистон раҳбарига тўкин-сочинлик ва фаровонлик рамзи бўлган туя ва бўталоқни совға қилгани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Туркманистон Аваза

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг