“Арқадағ” Мирзиёевга туя ва бўталоқ совға қилди
Local
−
22 August 2025 8359 1 minute
Бугун, 22 август куни Туркманистондаги амалий ташрифнинг маданий дастури доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркман халқининг миллий етакчиси, Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов ва Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев биргаликда “Аваза” конгресс маркази ёнидаги махсус майдонга ташриф буюрди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг матбуот хизмати хабар берди.
Олий мартабали меҳмонларга “Галкиниш” миллий от спорти жамоаси “Ахалтекин” зотли тулпорларининг чиқишлари намойиш этилди.
Туркман халқининг миллий етакчиси Ўзбекистон халқига чуқур ҳурмат-эҳтиром рамзи сифатида Ўзбекистон раҳбарига тўкин-сочинлик ва фаровонлик рамзи бўлган туя ва бўталоқни совға қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Гурбангули Бердимуҳамедов Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевга Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов ва туркман халқи номидан “Таус” лақабли отни совға қилганди.
Live
All“Boysun do'ppisi” patentlandi
16 September
Ronal'd Kumanning ayoli 65 yoshida vafot etdi
16 September