Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифи якунланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистон Республикасига амалий ташрифи якунланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Олий даражадаги тадбирларга бой дастур доирасида Хўжанд шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев Президент Имомали Раҳмон билан музокара ўтказди, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон раҳбарларининг қўшма учрашувида иштирок этди.

Дўстлик стеласининг очилиш маросими ва уч мамлакат давлат чегараларининг туташ нуқтаси тўғрисидаги тарихий шартноманинг имзоланиши бўлиб ўтди.

Етакчилар тарихий-маданий мажмуа – Хўжанд қалъасига ташриф буюриб, санъат усталарининг қўшма концерт дастурини томоша қилди.

Аэропортда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон кузатиб қўйди.

Давлат раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Тожикистон Ўзбекистон Қирғизистон Имомали Раҳмон Хўжанд

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг