Мирзиёевнинг Россияга сафари бекор қилинди. Бу Помпеонинг ташрифи билан боғлиқми?

Жамият

image
Ўзбекистон ЕОИИга қўшилса, мустақилликни бошқа давлат қўлига бериб қўядими? north_east

Ўзбекистон ЕОИИга қўшилса, мустақилликни бошқа давлат қўлига бериб қўядими?

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 5 февралга мўлжалланган Россия Федерациясига ташрифи бекор қилинди.

Ушбу ташриф ҳақида илк бор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Содиқ Сафоев ўтган йилнинг октябрь ойида хабар берган эди. Россия парламенти раиси Валентина Матвиенко мазкур маълумотни тасдиқлаб, Ўзбекистоннинг Евросиё иқтисодий иттифоқига қўшилиш тарафдори эканини очиқлаган эди. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Илҳом Неъматов эса РИА Новостига берган интервьюсида ташриф 5 февралга режалаштирилганини айтган эди

Бироқ, ташриф амалга оширилмайди. Ҳозирча расмий Тошкент ва Москва буни эълон қилганича йўқ. Хорижий ОАВнинг қайд этишича, ташриф жорий йилнинг ёз ойларига кўчирилиши мумкин. Яъни мамлакат раҳбарларининг учрашуви катта эҳтимол билан Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг Санкт-Петербургда ўтадиган саммити доирасида ўтказилиши мумкин. 

Ташрифнинг қолдирилиши Евро Осиё иқтисодий иттифоқи бўйича келишувлар ҳам кечиктирилиши билан боғлиқлиги айтилмоқда. Айтишларича Беларусь ва Россия ўртасидаги конфликтдан сўнг Ўзбекистон томони иттифоққа аъзолик масалаларининг ҳал қилувчи босқичини кечиктиришни мақул топган.

Ўзбекистоннинг ЕОИИга қўшилиши жадал суратлар билан давом этаётган эди. Сайловлар даврида мамлакатнинг кўплаб расмийлари ЕОИИга қўшилишни ёқлаб чиқди. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев эса жорий йилнинг 24 январь куни Олий Мажлис палаталарига йўллаган мурожаатида бу ҳақда шундай деган эди

“Импорт ва экспортимиз Қозоғистон ва Россиянинг транзит йўллари орқали ўтади. Қолаверса,  аҳолимизнинг кўп қисми Россия ва Қозоғистонда ишламоқда. Шуларни инобатга олиб, ЕОИИга аъзолик масаласини кўриб чиқяпмиз”.

Президентнинг қайд этишича, ЕОИИга аъзолик масаласида халқнинг манфаатларидан келиб чиқиб, уларнинг хоҳиш иродасига таянилади. Шунинг учун депутат ва сенаторлар ушбу масалани атрофлича муҳокама қилиб, ҳар бир масала бўйича масъулиятни ўз зиммаларига олган ҳолда асосланган хулосаларни айтиши керак. 

“Депутатлар нима деса, шу бўлади. Қўлга қалам олиб ҳисоб-китоб қилинглар. Мен айтган масалаларни ҳам албатта, инобатга олиш шарт”, деган эди Шавкат Мирзиёев. 

AҚШ савдо котиби Уилбур Росс эса Ўзбекистоннинг Евросиё иқтисодий иттифоқига қўшилишини изоҳларкан, бу мамлакатнинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнини мураккаблаштириши мумкинлигини айтган.

Кеча, 3 февраль куни АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео Ўзбекистонга ташриф буюриб, Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва Президент Шавкат Мирзиёев билан учрашди ва АҚШ Ўзбекистонни дўсти деб билиши, уни қўллаб-қувватлашга тайёрлиги ва Марказий Осиё бўйича янги стратегия ишлаб чиқаётганини айтганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев ЕОИИ

Баҳолаганлар

516

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг