Ўзбекистон ЕОИИга қўшилса, мустақилликни бошқа давлат қўлига бериб қўядими?
Жамият
−
20 Январь 2020
13763Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг ЕОИИга қўшилиши ва бу орқали сиёсий, иқтисодий мустақилликни бошқа мамлакат қўлига бериб қўйиш хавфи ҳақидаги гап-сўзларга тўхталди. Давлат раҳбари аввало хорижда ишлаётган аёллар масаласига эътибор қаратди.
“Кўзимга ёш келади ёш қизларимизнинг чет элда юрганини эшитсам. Эри билан, оиласи билан кетган бўлса майли... Кўп одамларимиз чет элда ишлаб юрибди. Қўшниларимиз, Қозоғистон ва Россияни беписанд қилишимиз мумкинми шунча одамимиз ўша ерда юрганда. Мустақилликни ҳеч кимга бериб қўймаймиз. У халқнинг ва Президентнинг қўлида. Анойи эмасмиз. Биз унга аъзо бўлиб кирмаяпсиз. Бизга маъқулми, йўқми... Мева-сабзавотларимизни қайта ишлаш бўйича жуда катта иш бошладик. Бизда 30 йил ичида эскпортга йўналтирилган бирорта маҳсулотимиз стандартга тўғри келмайди. Бир нарсани тушунинглар, шунча маҳсулотни қаерга олиб бориб сотамиз? Ким биздан олади, ким? Эртага холодильникда сақлолмаймиз. Тўғри европага олиб борсак қимматроқ бўлади, лекин у стандартни ким беради бизга? Еримиз йиллар давомида заҳарланган”, дейди давлат раҳбари.
Президент мустақилликни бошқа мамлакат қўлига бериб қўйиш ҳақидаги гап сўзлар шунчаки ҳавойи гаплар эканини таъкидлади.
“Мустақиллигини бериб қўяди деган гаплар ҳавойи гаплар. Ислоҳотларимизга ҳайрихоҳ бўлиб турсин, оёққа туриб олайлик. Кузатувчи дегани аъзо дегани эмас. У қараб, томошабин бўлиб туради. Биз Владимир Владимирович билан келишиб олдик. Мен ҳозирча кўп нарсани сизларга айтолмайман, жуда катта иш бошлаб қўйганмиз
Иқтисодиётимизни барқарор қилиш учун 50 млрд керак. Ким беради бу пулни. Берган одам кредит беради, холос”, дейди давлат раҳбари.