Мирзиёевнинг БААга ташрифи яунланди
Жамият
−
15 Январь
618Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифи доирасидаги тадбирлар якунига етди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон етакчиси Абу-Даби шаҳрида БАА Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан самарали музокаралар ҳамда ушбу мамлакатнинг етакчи давлат ташкилотлари, компания ва банклари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказди.
Музокаралар якунида икки томонлама ҳужжатлар тўплами, шу жумладан Стратегик шериклик ўрнатиш тўғрисида декларация қабул қилинди.
Шунингдек, давлат раҳбари “Абу-Даби барқарор ривожланиш ҳафталиги” халқаро саммити очилиши ҳамда барқарор ривожланиш соҳасидаги Шайх Зоид номидаги мукофотни топшириш маросимида иштирок этди, саммитнинг ялпи мажлисида қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди.
Бугун, 15 январь куни Дубай шаҳрида Бирлашган Араб Амирликлари вице-президенти, Бош вазири, Дубай Амири Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум билан музокаралар бўлиб ўтди.
Ташриф якунида Дубай халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Дубай фуқаро авиацияси бошқармаси президенти, “Emirates” компаниялар гуруҳи раиси ва бош директори Шайх Аҳмад бин Саид Ол Мактум ва БАА Ҳукумат ишлари бўйича вазири Муҳаммад бин Абдулла ал-Гаргавий кузатиб қўйди.
LiveБарчаси
Исроил ва ҲАМАС келишувга эришди.
15 Январь
Эрон Президенти Марказий Осиёга келди.
15 Январь