Мирзиёевнинг Москвага ташрифи якунланди
Жамият
−
08 Октябрь
12877Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги саммитида иштирок этиш мақсадида Москва шаҳрига қилган амалий ташрифини якунлаб, Тошкентга жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, "Внуково" халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Россия Федерацияси Саноат ва савдо вазири Антон Алиханов ҳамда бошқа расмий шахслар кузатиб қўйган.
“Бугун Ўзбекистон Президенти МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиб, Ҳамдўстлик доирасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича бир қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари экспертлари ва таҳлилчиларининг учрашувларини мунтазам ўтказиш ҳамда навбатдаги конференцияни Самарқанд шаҳрида сунъий интеллектни ривожлантириш масалаларига бағишлаб ўтказишни таклиф этгани хабар қилинган эди.