Ўзбекистон ва Уммон ўртасида визасиз режим жорий қилинади

−

image

Бугун, 17 ноябрь куни Масқат шаҳрида ўтказилган олий даражадаги музокаралар якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Уммон султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид ҳузурида икки томонлама ҳужжатларни алмашиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси ва Уммон Султонлиги ўртасида имзоланган Стратегик шериклик тўғрисидаги битим ўзаро муносабатларни мутлақо янги босқичга олиб чиқишга қаратилган бўлиб, ҳамкорликнинг барча жабҳаларини ривожлантиришни кўзда тутади.

Шунингдек, маросимда ўзаро визадан озод қилиш, саноат кооперацияси, молия ва иқтисодиёт, имтиёзли савдо, эркин иқтисодий зоналар, божхона, транспорт-логистика, коммуникациялар ва ахборот технологиялари, уй-жой ҳамда шаҳарсозлик, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги, соғлиқни сақлаш, атроф-муҳитни ҳимоя қилиш, меҳнат ва инсон ресурслари, таълим, маданият ва спорт, бошқарув ва давлат хизмати, архивлаштириш ҳамда бошқа соҳалар бўйича қабул қилинган 30 дан зиёд ҳужжатлар алмашилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев ва Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид Масқат шаҳридаги “Ал-Аълам” саройида тор доирада учрашув ҳамда расмий делегациялар аъзолари иштирокида музокара ўтказгани ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends