Мирзиёевнинг китоби Туркияда нашр этилди. Китобга Эрдўған тақриз ёзган

Жамият

image
Мирзиёевнинг Туркияга икки кунлик ташрифи энг муҳим жиҳатларига назар (махсус фоторепортаж) north_east

Мирзиёевнинг Туркияга икки кунлик ташрифи энг муҳим жиҳатларига назар (махсус фоторепортаж)

Ўзбекистонлик актёрлар Туркияда Мирзиёев ва Эрдўған билан учрашди (фото) north_east

Ўзбекистонлик актёрлар Туркияда Мирзиёев ва Эрдўған билан учрашди (фото)

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг танланган асарлари турк тилига таржима қилиниб, “Янги Ўзбекистон – келажаги буюк давлат” номи билан нашр этилди. Бу ҳақда Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар бермоқда. 

“Шавкат Мирзиёев уч йил давомида кўплаб оташли нутқлар сўзлаган. Тарихий воқелик сифатида баҳоланувчи бу нутқлар аввало ўзбек ва рус тилларида, сўнгра кўплаб хорижий тилларга таржима қилиниб, китоб шаклида нашр этилган. Шуни таъкидлаш жоизки, “Янги Ўзбекистон –келажаги буюк давлат”  китоби нашр этилгунга қадар Туркияда Ўзбекистондаги тез суратдаги  ўзгариш ва ривожланиш ҳақида ёзилган ҳеч қандай асар йўқ эди”, дейилади хабарда. 

Қайд этилишича, мазкур китоб устида Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги, Кутубхоналар ва нашриётлар Бош бошқармаси ва Туркия Республикасининг Тошкентдаги элчихонасининг Маданият ва Тарғибот бошқармасининг ташаббуси билан,  профессор Др. Фират Пурташ бошчилигидаги гуруҳ фаолият олиб борган. Китобда Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой тарафидан муқаддима ёзилган. Шунингдек, Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ҳам тақдимот китобга тақриз ёзган.  

Ушбу китобнинг биринчи нашри 1000 нусхада чоп этилди. Унинг биринчи нусхаси Туркия Республикаси Президенти девонининг Халқ кутубхонаси очилиш маросимида ягона фахрли меҳмон сифатида иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга совға қилинган. 

Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсойнинг қайд этишича, “Ўзбекистонда амалга оширилаётган юксалиш ҳамласи ва Туркия билан ҳар қачонгидан кўра кучли шаклда ривожланаётган муносабатлар бу асар учун илҳом манбаи бўлган. Янги Ўзбекистоннинг ва ислоҳотларнинг меъмори бўлган Президент Муҳтарам Шавкат Мирзиёевнинг фикрларига асосланган бу асар Ўзбекистонни Онадолудаги турк китобхонларига яқиндан таништиришни мақсад қилган".

Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған китоб ҳақида шундай дейди: 

“Ушбу китоб Ўзбекистон Президенти, қадрли биродарим Шавкат Мирзиёев номидан ўзини миллатига бағишлаган Ўзбекистоннинг бутун қаҳрамон фарзандларига армуғон қилинган”. 

“Умуман олганда, ушбу китобни ўқиганлар Шавкат Мирзиёевнинг ўзбек халқининг келажаги ва фаровонлиги, Ўзбекистон давлатининг мустақиллиги ва суверенитети учун қанчалик самимий, шижоатли раҳбар эканлигини кўришади. Президент Мирзиёев ўзининг демократик дунёқарашини бошқарув  муносабатини ҳам акс эттирувчи етакчи. Адолат ва қонун устуворлигига ишонган давлат арбоби сифатида ўз фуқароларининг ҳуқуқлари ва эркинликларини кенгайтириш учун курашмоқда. Мирзиёев ўзбек халқини муносиб бўлган ривожланиш ва фаровонлик даражасига олиб чиқиш мақсадида ўз халқи билан бирга елкама-елка меҳнат қилмоқда”, дейилади Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги хабарида.  

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 19-20 февраль кунлари расмий ташриф билан Туркия Республикасида бўлди. Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан яккама-якка учрашув ўтказди. Ташрифнинг асосий тадбирларидан бири икки давлат раҳбарлари раислигида ўтган Олий даражадаги стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи мажлиси бўлди. Давлат раҳбарлари йиғилиш ниҳоясида баёнотни имзоладилар ва ҳамкорлик бундан буён янада ривожланиши, ўзаро товар айирбошлаш эса 5 миллиард доллардан оширилишини маълум қилдилар. 

Президент Шавкат Мирзиёев 20 февраль куни Туркия Республикаси Президенти девонининг Халқ кутубхонаси очилиш маросимида иштирок этиб, кутубхонага 350 та ноёб китобларни совға қилди. Очилиш маросимида нутқ сўзлади

Президент Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг Ўзбекистон Президентини Анқара аэропортидан кузатиб қўйиши Ўзбекистон дипломатияси томонидан юқори баҳоланди.  

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йилнинг 24 январь куни Олий Мажлис палаталарига йўллаган мурожаатномаси ҳам Туркияда китоб шаклида чоп этилиб, Туркия Республикаси Президенти девонининг Халқ кутубхонасига жойлаштирилган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ражаб Тойиб Эрдўған

Баҳолаганлар

18

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг