Мирзиёевнинг байрам табриги, Тошкент вилояти ҳокимлигидаги “пост”лар алмашуви, Жиззахда туғилган уч эгизак ва куннинг энг муҳим воқеалари шарҳи
Жамият
−
04 Июнь 2019
6457Якунига етаётган 4 июнь санасида юз берган энг муҳим воқеа-ҳодисалар тафсилоти
Саида Мирзиёева: Баъзида оилавий дастурхонимиз учун ошни Дадамлар дамлаб берадилар.
"Баъзида оилавий дастурхонимиз учун ошни Дадамлар дамлаб берадилар. Биз эса уларга ёрдамчи. Арафа муборак!", деб пост қолдирган Саида Мирзиёева Инстаграмдаги саҳифасида.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити табриги йўллади.
Бугун, 4 июнь куни Президент Мирзиёев Рамазон ҳайити байрами муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик йўллади. Ушбу ҳавола орқали табрикнинг тўлиқ матни ўқишингиз мумкин.
Тошкент вилоятининг собиқ ҳокими яна “пост”га қайтди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев фармонига асосан Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари Рустам Қурбонназарович Холматов зиммасига Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажариш юклатилди.
Рустам Холматов 2008 йилдан 2013 йилгача эса Тошкент вилояти ҳокими бўлиб ишлаган.
Тошкент вилояти ҳокими ишдан олинди .
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармонига асосан Ғуломжон Иномович Ибрагимов саломатлиги туфайли бошқа ишга ўтиши муносабати билан Тошкент вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди.
Маълумот учун, Ғуломжон Ибрагимов 2017 йилнинг ноябрь ойида Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи, 2018 йилнинг 5 январь куни эса Президент томонидан расман ҳоким этиб тайинланган эди.
Жиззахда уч эгизак туғилди. Отаси Cobalt минадиёв
Жиззах вилояти Зарбдор тумани “Мустақиллик” маҳалласида яшовчи Абдусамат Асқаров оиласида бир йўла уч ўғил чақалоқ дунёга келди. Уч эгизак чақалоққа ота-онаси яхши ниятлар билан Шавкат, Мирзиё ва Миромон исмларини қўйган.
Бугун Ўзбекистонда нега ҳайит нишонланмади, нега ҳали ҳам рўза тутяпмиз?
Маълумки, бугун, 4 июнь куни дунёнинг кўплаб мамлакатларида, ҳатто, Россияда ҳам Рамазон ҳайити байрами нишонланмоқда. Масжидларда ҳайит намози адо этилди. Ўзбекистонда бугун Рамазон ойининг 30-куни сифатида қайд этилди ва Рамазон ҳайитини нишонлаш 5 июнга белгиланди. Ушбу ҳолат кўплаб баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда. Ўзбекистон мусулмонлар идораси Фатво ҳайъати эса мазкур масала бўйича расмий баёнот билан чиқди.
Мақолани тўлиқ бу ерда ўқишингиз мумкин.
Икки ойда 26 кишини “ухлатган” қизга жиноят иши очилди
Деновлик Солия Салимова (исм-шарифлар ўзгартирилди) туман марказида жойлашган авиакассада 2019 йилнинг март ва апрель ойларида Россия Федерациясига кетмоқчи бўлган 26 фуқарога нақд 48 миллион 515 минг сўмлик сохта авиачиптани пуллаб, уларни чув туширган.
Мазкур ҳолат бўйича С.Салимовага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.
Тошкентда бугун зилзила қайд этилди .
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилишича, 2019 йил 4 июнь куни Тошкент вақти билан 09:47да Ўзбекистонда ер силкиниши қайд этилди. Зилзила кучи 3 баллдан юқори бўлган.
Ўзбекистон фуқаросини Португалияда пичоқлаб ўлдиришди .
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь