Тошкент вилояти ҳокими ишдан олинди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармонига асосан Ғуломжон Иномович Ибрагимов саломатлиги туфайли бошқа ишга ўтиши муносабати билан Тошкент вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди.

Маълумот учун, Ғуломжон Ибрагимов 1958 йили Тошкент вилоятининг Пискент туманида таваллуд топган. У 1980 йилда Тошкент политехника институтини, 2003 йилда Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясининг Олий ишбилармонлик мактабини тамомлаган.

Анча йиллар давомида Олмалиқ кимё заводида меҳнат қилган, 2004–2010 йилларда “Ўзкимёсаноат” компанияси раиси сифатида фаолият кўрсатган. 2010 йилдан бери Ўзбекистон ҳукумати таркибида бош вазир ўринбосари сифатида ишлаб келган.

Ғуломжон Ибрагимов 2017 йилнинг ноябрь ойида Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган эди. 2018 йилнинг 5 январь куни Президент томонидан расман ҳоким этиб тайинланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Toshkent viloyati

Баҳолаганлар

174

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар