Жиззахда уч эгизак туғилди. Отаси Cobalt минадиёв
Жамият
−
04 Июнь 2019
7345Жиззах вилояти Зарбдор тумани “Мустақиллик” маҳалласида яшовчи Абдусамат Асқаров оиласида бир йўла уч ўғил чақалоқ дунёга келди. Бу ҳақда Zarnews нашри Жиззах вилояти ҳокимлиги Матбуот хизматига таяниб хабар берди.
Маълум қилинишича, уч эгизак чақалоққа ота-она яхши ниятлар билан Шавкат, Мирзиё ва Миромон исмларини қўйди.
“Чақалоқлар соғлом ва тетик. Вазн ва бўй меъёрда ўсмоқда. Чақалоқлар ҳам, уларнинг онаси ҳам доимий тиббий назоратда”, деб айтиб ўтган ҳамшира Қундуз Азимова.
LiveБарчаси