Ўзбекистон фуқаросини Португалияда пичоқлаб ўлдиришди
Жамият
−
04 Июнь 2019
4667Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатнинг Мадрид шаҳридаги элчихонаси берган маълумотларга таяниб, 2019 йилнинг 1 июнь куни Лейрия провинциясида (Португалия) пичоқ билан етказилган жароҳат натижасида 1983 йил 21 февралда туғилган, Самарқанд шаҳрида рўйхатга қўйилган Ўзбекистон фуқароси Икром Исломович Негматов вафот этганини маълум қилди.
Ҳозирги пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари тергов тадбирларини олиб бормоқда ва марҳумнинг қариндошлари Ўзбекистон фуқаросининг жасадини Самарқанд шаҳрида дафн этиш мақсадида жўнатиш учун ҳужжатларни тайёрлашмоқда.
Элчихона вазиятни назоратга олган ва зарурат туғилганда консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатади.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳум Ўзбекистон фуқаросининг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик изҳор этган ҳамда Испания ва Португалияда бўлиб турган ватандошларга зарурат туғилган ҳолатларда Мадрид шаҳридаги мамлакат элчихонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини маълум қилди: +34-91-310-16-39.